«Нант» клуб тарихидаги энг ёмон 19 тур натижасини қайд этди

Франция чемпионатининг 19-турида «Нант» «Ница»га қарши ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлди — 1:4. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу «канарейкалар» учун жорий мавсумдаги 11-мағлубият бўлди. 19 турдан кейин «Нант» турнир жадвалида атиги 14 очко жамғарган.
Бу кўрсаткич клубнинг Франция олий лигасидаги бутун тарихида антирекорд сифатида қайд этилди — «Нант» аввал ҳеч қачон 19 турдан сўнг бу даражада паст натижа кўрсатмаган.
Ҳозир жамоа турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда. Кейинги турда «Нант» 1-февраль куни сафарда «Лорьян»га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг