date

Иля Забарний ПСЖ ғалабасидан кейин фикр билдирди

Иля Забарний ПСЖ ғалабасидан кейин фикр билдирди

Франция чемпионатининг 19-турида ПСЖ сафарда «Осер»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни ўйин охирларида вингер Бредли Баркoла киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Баҳсдан кейин жамоа ҳимоячиси Иля Забарний натижа юзасидан ўз фикрларини айтди.

“Жамоа рақибни сиқиб бориб, барибир ўз сўзини айтишига ишонди. ПСЖ ҳеч қачон тўхтамайди, доим ишини қилади — бу бизнинг асосий кучимиз. Ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар, жамоа ҳужум қилишдан чарчамайди, темпни ушлаб туради. Гол уриш фақат вақт масаласи эди”, — деди футболчи ОАВ вакиллари билан суҳбатда.

Ушбу ғалабадан сўнг Луис Энрике шогирдлари 45 очко тўплаб, Лига 1 турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Парижликлар «Ланс»дан икки очкога олдинда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Иля Забарний ПСЖ ғалабасидан кейин фикр билдирди