date

«Лацио» дарвозабон Эдоардо Моттани таркибига қўшиб олди

«Лацио» дарвозабон Эдоардо Моттани таркибига қўшиб олди

Римнинг «Лацио» клуби таркибини янги дарвозабон билан кучайтирди. Италия посбони Эдоардо Мотта пойтахт жамоасига кўчиб ўтди, бу ҳақда клубнинг расмий манбаларида хабар берилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21 ёшли голкипер «Режана»дан сотиб олинди. Ушбу жамоа Италия футболининг иккинчи даражали лигаси — В Сериясида иштирок этади.

Журналист Жанлука ди Марсио маълумотига кўра, «Лацио» трансфер учун «Режана»га 1,2 миллион евро тўлаган.

Мотта жорий мавсумда 21 та учрашувда майдонга тушиб, 31 та гол ўтказиб юборди. Беш баҳсда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Айни пайтда «Лацио» А Серияси турнир жадвалида 29 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Лацио» дарвозабон Эдоардо Моттани таркибига қўшиб олди