date

Флик Араухони тез орада «Барселона» асосига қайтариши мумкин

Флик Араухони тез орада «Барселона» асосига қайтариши мумкин

«Барселона» марказий ҳимоячиси Роналд Араухо узоқ танаффусдан сўнг аста-секин оптимал формага қайтмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Уругвайлик футболчи ноябр охиридан январ бошигача майдонга тушмади — клуб психологик муаммолар сабаб унга дам беришни маъқул кўрган. Sport нашри хабарига кўра, бош мураббий Ханс-Дитер Флик Араухони асосий таркибга қайтаришга тайёр ва бунинг учун энг қулай лаҳзани кутмоқда. Катта эҳтимол билан, 26 ёшли ҳимоячи узоқ танаффусдан кейин илк бор 3 февраль куни «Албасете»га қарши кубок учрашувида стартда майдонга тушади.

Араухо сафга қайтганидан бери икки марта захирадан ўйинга қўшилди — у Мадриднинг «Реал»и ва «Славия»га қарши баҳсларда майдонга тушган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик Араухони тез орада «Барселона» асосига қайтариши мумкин