date

ПСЖ ҳужумчиси Дембеле Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин

ПСЖ ҳужумчиси Дембеле Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин

ПСЖнинг француз ҳужумчиси Усман Дембеле Саудия Арабистони чемпионатида фаолиятини давом эттириши эҳтимоли бор. Sky Sports манбаси шу ҳақда хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, саудиялик шайхлар ёзги трансфер ойнаси учун «Олтин тўп» соҳибини олиб келиш устида иш бошлаган. Келишувнинг тахминий қиймати ҳозирча ошкор қилинмади, шунингдек Дембелега қайси топ-клуб қизиқиш билдираётгани ҳам номаълум.

Аввалроқ Дембеле ПСЖ билан шартномани узайтириш учун жуда юқори маош талаб қилаётгани айтилганди. Бироқ парижликлар президенти жамоа етакчиси бўлса ҳам клубдаги белгиланган маош лимитидан ошиб кетмаслигини қатъий билдирган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, 28 ёшли Дембеленинг бозор қиймати 100 миллион еврoни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ ҳужумчиси Дембеле Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин