Эмери Тилиманс ва Камаранинг жароҳат муддатларини маълум қилди

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери жамоанинг бир нечта жароҳатланган футболчилари бўйича янгилик берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, Бубуакар Камара узоқ муддат сафдан чиққан ва катта эҳтимол билан мавсум охиригача майдонга қайтмайди. Жон Макгинн 6–8 ҳафтага, Юри Тилиманс эса 8–10 ҳафтага жамоага ёрдам бера олмайди.
«Астон Вилла» Англия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Бирмингем клуби пешқадам «Арсенал»дан тўрт очко ортда.
Жамоа навбатдаги учрашувини 29 январ куни ўз майдонида Европа лигасида «Ред Булл Зальцбург»га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг