date
views 5 474

Лионель Месси Алькасер сотилиши ва Мунир ортга қайтарилишини талаб қилмоқда

Лионель Месси Алькасер сотилиши ва Мунир ортга қайтарилишини талаб қилмоқда

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси клуб раҳбарияти Пако Алькасер билан хайрлашишини хоҳламоқда. Бу ҳақда Don Balon нашрига таяниб Уфф.уз хабар берди.

Манбада айтилишича, аргентиналик футболчи Мунир Ал-Хаддоди жамоага қайтарилиши истамоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи айни дамда ижара асосида “Валенсия”да ўйнамоқда.

Таъкидланишича, каталониялик жамоа эгалари Мессининг хоҳишини қондиришга тайёрлар.

Айтиш жоиз, аввалроқ испан матбуоти, Лео жамоада Жереми Матьё, Люк Динь ҳамда Андре Гомеш каби ўйинчиларни кўришни истамаётгани ҳақидаги маълумотни тарқатганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лионель Месси Алькасер сотилиши ва Мунир ортга қайтарилишини талаб қилмоқда