Де Дзерби ЕЧЛдаги муваффақиятсизликдан сўнг «Марсель»дан кетиши мумкин

«Марсель» Европа Чемпионлар лигасида омадсиз чиқиш қилди. Умумий босқичнинг сўнгги турида провансликлар сафарда «Брюгге»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Натижада жамоа плей-офф йўлланмасидан қуруқ қолди — Анатолий Трубиннинг кеч урган голи сабаб «Бенфика» тўплар кўрсаткичи бўйича «Марсель»дан устун чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
RMC Sport хабарига кўра, Роберто де Дзерби «Марсель» бош мураббийи лавозимини тарк этиши мумкин. Айни пайтда италиялик мутахассис клуб раҳбарияти билан музокара олиб бормоқда, якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.
Қайд этиш жоиз, Франция чемпионати турнир жадвалида «Марсель» ҳозир учинчи ўринда бормоқда. Пешқадам «ПСЖ»дан ортда қолиш етти очкони ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг