date

«Реал» Арбелоага узоқ муддатли ишонч билдирмоқчи эмас

«Реал» Арбелоага узоқ муддатли ишонч билдирмоқчи эмас

Мадриднинг «Реал» клубида Альваро Арбелоанинг бош мураббий сифатидаги келажаги борасида янги тафсилотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Марио Кортегананинг хабар беришича, клуб ичида Арбелоани узоқ муддатли лойиҳа сифатида кўраётганлар йўқ. Манбага кўра, мавсум якундан сўнг «Реал» янги мутахассис тайинлаш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Арбелоа жамоа бошқарувига Хаби Алонсо лавозимидан бўшатилганидан кейин келган. Алонсо Испания Суперкубоги финалида «Барселона»га 2:3 ҳисобида ютқазганди.

Ла Лигада «Реал» 51 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Қаймоқранглилар» пешқадам «Барселона»дан атиги бир очкога ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Арбелоага узоқ муддатли ишонч билдирмоқчи эмас