Эндрик четлатилди, «Лион» барибир «Нант»ни енгди

Франция Лига 1нинг 21-турида «Нант» ўз майдонида «Лион»ни қабул қилди. Учрашув тақдири битта гол билан ҳал бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин бошида меҳмонлар хавфли ҳужум уюштирди: Моҳамед Кабанинг узоқдан йўллаган зарбаси устунга тегиб қайтди. 25-дақиқада эса Афонсу Морейра дарвозабонни енга олмади, бироқ дарҳол шеригига узатма берди ва Павел Шултс аниқ зарба билан ҳисобни очди — 0:1. Орадан кўп ўтмай Эндрик ҳам вазиятга чиқди, аммо унинг зарбасини дарвозабон бурчак тўпига йўналтирди.
Иккинчи бўлимда «Нант» ташаббусни қўлга олди: Реми Кабелла ҳаводан узатмалар билан Юссеф эл-Арабини бир неча бор қулай ҳолатга чиқарди. Эл-Араби бош билан устунни пойлади, 69-дақиқада эса дарвозабонни доғда қолдиришга жуда яқин келди. Бироқ 59-дақиқада Эндрик Демен Табибуга нисбатан қўпол ҳаракат учун қизил карточка олиб, «Лион»ни бир киши кам қолдирди.
Шунга қарамай, «Лион» ҳимояда бардош кўрсатди ва минимал ҳисобдаги ғалабани сақлаб қолди. Бу натижа жамоага омадли серияни давом эттириб, турнир жадвалида «соф» учинчи ўринга чиқиш имконини берди. «Нант» эса аксинча — пастдан учинчи поғонада қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!