Хитойлик кунг-фу устаси ва режиссёр Донни Йен собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, афсонавий боксчи Майк Тайсоннинг бармоғини бехосдан синдириб қўйди. BoxingScene нашрининг хабар беришича, собиқ боксчи “Ип Ман” фильмининг 3-қисмини суратга олиш пайтида жароҳат олди, деб ёзади Kun.uz.
Воқеа Тайсон ва Йен орасидаги жанг саҳналарини олиш пайтида юз берди. Хитойлик Тайсонга тирсаги билан зарба берди ва унинг бармоғини бехосдан синдириб қўйди. Боксчи шунга қарамай, саҳна кўриниши охиригача олинишини талаб қилди ва шундан кейингина шифокорларга бармоғини кўриб қўйишлари учун рухсат берди.
Тайсон тиббий кўрикдан ўтгандан кейин ҳазиллашиб, уни ҳеч ким овутмаётганидан шикоят қилди. АҚШлик боксчи “аввал ҳамма менинг Йенга жароҳат етазиб қўйишимдан хавотирланишаётган эди, бироқ акси бўлиб чиқди”, деб ҳазиллашиб қўйди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”