Луис Энрике Сафонов ва Шевале рақобати ҳақида гапирди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоада дарвозабонлар ўртасидаги “биринчи рақам” учун кураш мавзусига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Франция Лигасининг “Марсел”га қарши якшанба кунги баҳсида парижликлар дарвозасини яна Матвей Сафонов қўриқлади. Россиялик посбон учта зарбани қайтариб, дарвозасини дахлсиз сақлади, ПСЖ эса 5:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Люка Шевале учрашувни захирада ўтказди.
“Менга омад кулиб боққан: менда жуда юқори савиядаги уч нафар дарвозабон бор. Уларнинг ҳар бири нафақат индивидуал жиҳатдан, балки жамоавий ўйин нуқтайи назаридан ҳам фойдали”, — дея Энрикенинг сўзларини FootMercato келтирди.
Жорий мавсум Сафонов барча мусобақаларда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ўтказиб юборди ва 3 бор “қуруқ” ўйин қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!