date

Джикия «Антальяспор»даги аҳволи ҳақида гапирди

Джикия «Антальяспор»даги аҳволи ҳақида гапирди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги фаолияти ва клубдаги ҳозирги ҳолати юзасидан қисқа фикр билдирди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видео «FNL s Ilyovym» телеграм-каналида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналистнинг «Антальяспор»даги ишларингиз қандай?» деган саволига Джикия «Ҳаммаси яхши, раҳмат», дея жавоб берди. Туркиядаги шароитлар ҳам кўнгилдагидек эканини таъкидлаб, барчаси ўзини қониқтираётганини табассум билан қўшимча қилди.

Джикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилган. Шундан бери у жамоа таркибида 13 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга ҳам улгурган.

Туркия Суперлигаси жадвалида «Антальяспор» ҳозирча 14-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги ўйини 13-февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Джикия «Антальяспор»даги аҳволи ҳақида гапирди