Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Барселона» – «Сельта» учрашуви ўз якунига етди. «Камп Ноу»да кечган баҳсда каталонияликлар «Сельта» дарвозасига жавобсиз бешта тўп йўлладилар.
Учрашувнинг 24-дақиқасида Лионель Месси рақиб ўйинчиларини бирин-кетин алдаб ўтиб, қулай вазиятга чиқиб борди ва тўпни яқин бурчакка жойлаб қўйди. 40-дақиқада эса Неймар Мессининг тўп узатишидан сўнг ҳисобни оширди.
Ўйиннинг 57-дақиқасида Ракитич ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган бўлса, орадан кўп ўтмай Самуэль Умтити ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. 64-дақиқа Месси ўз дублини нишонлади ва жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.
Шу тариқа ушбу ғалаба «Барселона»ни яна биринчи ўринга қайтарди, бироқ иккинчи поғонада кетаётган «Реал»да битта заҳира ўйини мавжуд.
Испания чемпионати, 26-тур
Барселона – Сельта 5:0
Голлар: 1:0 – 24 Месси, 2:0 – 40 Неймар, 3:0 – 57 Ракитич, 4:0 – 61 Умтити, 5:0 – 64 Месси.
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Сержи Роберто (Иньеста, 67), Ракитич, Бускетс (Маскерано, 61), Рафинья, Неймар (Денис Суарес, 70), Месси, Суарес.
Сельта – Альварес, Гомес, Кабраль, Кастро, Ронкалья, Васс (Диас, 68), Радоя, Бонгонда (Систо, 51), Мальо, Гвидетти (Хосабед, 62), Аспас.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (20), Кабраль (36), Радоя (38), Гомес (49). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
UFC 300 иштирокчилари қанча гонорар олгани маълум бўлди
Аббосбек Файзуллаев РПЛнинг 24-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди
Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди