АПЛда яна бир мураббий истеъфога яқин турибди

«Брайтон» бош мураббийи Фабиан Хюртселер яқин ҳафталарда жамоа натижалари ижобий томонга ўзгармаса, лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Telegraph журналисти Мэтт Лоу ёзишича, АПЛда кетма-кет беш учрашувда ғалаба қозонилмагани фонида германиялик мутахассиснинг келажаги жиддий савол остида. Олдиндаги ўйинлар Хюртселернинг «чайкалар»даги кейинги тақдирини ҳал қилиб бериши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу ҳафта АПЛнинг икки клуби мураббий билан хайрлашди: Томас Франк («Тоттенхэм») ва Шон Дайч («Ноттингем Форест»).
Хюертселер ўтган мавсумдан бери «Брайтон»ни бошқариб келади ва ўша мавсумда жамоа 8-ўринни эгаллаган. Жорий мавсумда эса клуб турнир жадвалида ҳозирча 14-поғонада бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг