date

Дел Пйеро Йилдизга маслаҳат беришга ҳожат йўқлигини айтди

Дел Пйеро Йилдизга маслаҳат беришга ҳожат йўқлигини айтди

“Ювентус” афсонаси Алессандро дел Пйеро ҳужумчи Кенан Йилдиз ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Дел Пйеронинг таъкидлашича, у Кенанга алоҳида маслаҳат бермайди, чунки футболчи аллақачон етук ва оқилона қарор қила оладиган инсон. Унинг сўзларига кўра, Йилдиз доимий равишда ўз устида ишлашга интилаётганини амалда кўрсатмоқда, “Ювентус”даги фаолиятини эса мақсадга интилиш ва инсоний фазилатлар билан қурмоқда. Дел Пйеро бу сифатлар энг юқори марраларга чиқиш учун асосий пойдевор эканини қайд этди.

Жорий мавсумда Кенан Йилдиз “қари синьора” сафида барча мусобақаларда 32 та учрашув ўтказиб, 9 та гол ва 8 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дел Пйеро Йилдизга маслаҳат беришга ҳожат йўқлигини айтди