date

Жезуш Роналдуга дам берди ва у навбатдаги ўйинда йўқ

Жезуш Роналдуга дам берди ва у навбатдаги ўйинда йўқ

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувни ўтказиб юборишини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз форвард тез орада майдонга қайтиши кутилаётгани айтилаётган бўлса-да, айнан шу баҳсда у жамоага ёрдам бера олмайди.

Жезушнинг сўзларига кўра, мураббийлар штаби зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилган. Сабаби олдинда чемпионатдаги муҳим тўқнашув — «Ал-Фатеҳ»га қарши ўйин турибди.

«Роналдуга дам бериш янгилик эмас. Бу Саудия Арабистони ташқарисида ўтадиган учрашувларда у илк бор майдонга тушмаётгани ҳам эмас», — дея Жезушнинг фикрини келтиради Al Nassr Zone.

Саудия чемпионатида «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуга дам берди ва у навбатдаги ўйинда йўқ