date

«Лион» «Ница»ни мағлуб этиб, ғалабалар сериясини давом эттирди

«Лион» «Ница»ни мағлуб этиб, ғалабалар сериясини давом эттирди

Лига 1нинг айни пайтдаги энг барқарор жамоаларидан бири ҳисобланган «Лион» 22-тур доирасида ўз майдонида «Ница»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Павел Шулц ҳужумни кескинлаштириб, пасни Корентен Толиссога узатди ва ярим ҳимоячи ҳисобни очди — 1:0.

64-дақиқада «Ница» жарима майдонига йўлланган узатмани Шарл Ванҳутт тўхтатиб қололмади, вазиятдан унумли фойдаланган Ной Нарти эса тўпни дарвозага жойлаб қўйди — 2:0.

Ушбу ғалабадан сўнг «Лион» турнир жадвалида 3-ўринни мустаҳкамлаб олди ва пешқадамдан 7 очко орқада бормоқда. «Ница» эса 14-поғонада қолиб кетди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Лион» «Ница»ни мағлуб этиб, ғалабалар сериясини давом эттирди