Гарри Кейн XXI асрда пенальтилар бўйича кучли учликда

«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн фаолиятидаги 100-пенальтини аниқ амалга оширди. Англиялик футболчи Бундеслига доирасида «Вердер»га қарши ўйинда (3:0) 11 метрлик зарбани голга айлантирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўша учрашувда 32 ёшли форвард яна бир муҳим маррани қайд этди: Кейн умумий ҳисобда карьерасидаги 500-голини уришга эришди.
FIFA World Cup Stats маълумотига кўра, Кейн XXI асрда пенальтидан 100 та гол урган бор-йўғи учинчи футболчига айланди. Бу кўрсаткичда ундан фақат Криштиану Роналду (181) ва Лионел Месси (112) олдинда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гарри Кейн 2023 йилда «Тоттенхэм»дан «Бавария»га кўчиб ўтган. У футболчилик фаолиятининг катта қисмини лондонликлар сафида ўтказган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг