date

«Арсенал» икки гол устунлигига қарамай сафардa ғалаба қила олмади

«Арсенал» икки гол устунлигига қарамай сафардa ғалаба қила олмади

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси АПЛнинг сафардaги учрашувида «Вулверҳемптон» дарвозасига икки бор жавобсиз гол уриб, ўйинни назорат қилаётгандек кўринди. Бироқ мезбонлар ҳисобни тенглаштирди ва натижада «канонирлар» муҳим очколарни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Статистика ҳам эътиборга молик: «Арсенал» деярли уч йилдан бери илк бор АПЛда сафардa икки тўп фарқи билан олдинда бориб, барибир ғалаба қозона олмади. Бундай ҳолат охирги марта 2023 йил апрелида «Вест Ҳем Юнайтед»га қарши баҳсда қайд этилганди — ўша ўйин ҳам 2:2 ҳисобида якунланган.

Шунга қарамай, «Арсенал» АПЛ турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб турибди. Аммо йўқотилган очколар бўйича «Манчестер Сити» билан орадаги устунлик энди атиги икки очкогача қисқарди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал» икки гол устунлигига қарамай сафардa ғалаба қила олмади