Слутский бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» турнирни мағлубият билан якунлади

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Шанхай Шэньхуа» плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши ўйин Леонид Слутский жамоаси учун мусобақа билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ бу сафар ҳам «эшикни қарсиллатиб ёпиш»нинг иложи бўлмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи тайм бошларидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муэанта гол урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчига камайиб қолди ва бу ҳолат ўйин интригасини деярли йўққа чиқарди.
Маълумот учун, Леонид Слутскийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг