date

Компани Винисиус атрофидаги ирқчилик можаросига изоҳ берди

Компани Винисиус атрофидаги ирқчилик можаросига изоҳ берди

“Реал” вингери Винисиус Жуниор “Бенфика” футболчиси Жанлука Престианини майдонда ирқчиликда айблади. Ушбу можаро юзасидан “Бавария” бош мураббийи Венсан Компани ҳам ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Компани матбуот анжуманида вазиятни баҳолар экан, Винисиуснинг реакцияси ҳақиқий ҳиссиёт бўлганини таъкидлади: унингча, бундай эмоцияни сохталаштириб бўлмайди ва футболчи бекорга ҳакам олдига бормаган. Мураббий, шунингдек, одатда дипломатик бўладиган Мбаппе ҳам кўрган-ва эшитганлари ҳақида очиқ гапирганини айтди. Компани сўзларига кўра, “Бенфика” ўйинчиси айтган гапларини футболкаси билан бекитишга уринган, стадионда эса айрим мухлислар маймунни эслатувчи ишоралар қилгани видеога ҳам тушиб қолган.

“Бавария” навбатдаги учрашувини 21 февраль куни “Айнтраҳт”га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компани Винисиус атрофидаги ирқчилик можаросига изоҳ берди