date

Казорла Ла Лигада ассист бўйича иккинчи энг ёши катта

Казорла Ла Лигада ассист бўйича иккинчи энг ёши катта

Шанба куни «Реал Оведо» сафарда «Реал Сосйедад»дан кутилмаганда очко тортиб олди. Учрашув 3:3 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Баҳсда тажрибали ярим ҳимоячи Санти Казорла 41 ёш-у 70 кунлигида голга узатма бериб, Ла Лига XXI аср тарихида ёши катта ассистентлар рўйхатида иккинчи поғонага кўтарилди. Бу кўрсаткич бўйича ундан фақат Хоакин устун — у 41 ёш-у 298 кунлигида ассист қайд этган. Маълумотни Opta статистикалари келтирди.

Қайд этиш жоиз, «Реал Оведо» ҳозирча Испания чемпионати турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда. Жамоа Ла Лигадаги навбатдаги ўйинини 28 февраль куни ўз майдонида «Атлетико»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Казорла Ла Лигада ассист бўйича иккинчи энг ёши катта