date

Дро Фернандес ПСЖ сафида илк бор асосий таркибда ўйнади

Дро Фернандес ПСЖ сафида илк бор асосий таркибда ўйнади

ПСЖ ярим ҳимоячиси Дро Фернандес Париж клубида илк марта старт таркибида майдонга тушди. 18 ёшли футболчи Лига 1 доирасида «Мец»га қарши учрашувни биринчи дақиқалардан бошлаб ўйнади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Парижликлар баҳсни 3:0 ҳисобида якунлаб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Ёш испаниялик эса 63-дақиқада захирага олинди.

Ўйиндан кейинги суҳбатда Фернандес ўзини яхши ҳис қилаётганини, ўйинини аста-секин кучайтириб бораётганини таъкидлади. «Бу ерга кўпроқ ўйнаш, ритмни топиш учун келдим. Ғалаба қилганимиздан хурсандман, энди ишлашда давом этиш керак», — деди у L1+га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, француз гранди Дро Фернандесни қишки трансфер ойнасида «Барселона»дан 8,2 миллион евроға сотиб олганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дро Фернандес ПСЖ сафида илк бор асосий таркибда ўйнади