Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Қозоғистонни енгиб бронзани олди

1 дақиқа ўқиш224
Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Қозоғистонни енгиб бронзани олди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистон У-17 терма жамоаси Ривожланиш кубогининг 3-ўрин учун баҳсида Қозоғистонни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
  • Қозоғистон 23-дақиқада Расул Акимов ва 42-дақиқада Меирам Балтабаев голлари билан олдинга чиқди.
  • Иккинчи бўлимда Меирам Балтабаевнинг автоголи, Суҳроб Садиржоновнинг 79-дақиқадаги ва Мироншоҳ Эшпўлатовнинг 80+1-дақиқадаги голлари Ўзбекистонга бронза медалини тақдим этди.

U-17 Ривожланиш кубогида бронза медали учун ўтган баҳс ҳақиқий драмали сценарийга айланди. Сергей Чигодаев шогирдлари 3-ўрин учун ўйинда Қозоғистонни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақани медаль билан якунлади.

Учрашув аввалида жамоалар эҳтиёткорлик билан ўйнаган бўлса-да, ҳисоб 23-дақиқада очилди: Расул Акимов аниқ зарба билан Қозоғистонни олдинга олиб чиқди — 1:0. Қозоғистонликлар яна ҳисобни оширишга муваффақ бўлишди: 42-дақиқада Меирам Балтабаев гол урди ва танаффусга жамоалар 2:0 ҳисобида йўл олди.

Иккинчи бўлимда ўйиннинг энг “қизиқ” бурилиши кузатилди. 54-дақиқада Меирам Балтабаевнинг автоголи сабаб Ўзбекистон ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди — 2:1. Шундан кейин ҳар икки жамоа ғалаба учун борини ташлади: темп ошиб кетди, майдонда кескинлик ҳам, эҳтирос ҳам кўпайди.

Ўйин сўнгги дақиқаларда ҳал бўлди. 79-дақиқада Суҳроб Садиржонов жуда муҳим гол урди — 2:2. Орадан бир дақиқа ҳам ўтмай, 80+1 да Мироншоҳ Эшпўлатов ўз номини таблога ёздириб, ғалаба голига муаллифлик қилди — 2:3. Шу тариқа Қозоғистон 3-ўрин учун баҳсда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

U-17 Ривожланиш кубоги
3-ўрин учун баҳс
Қозоғистон — Ўзбекистон 2:3

Голлар: Расул Акимов 23', Меирам Балтабаев 42' – Меирам Балтабаев автогол 54', Суҳроб Садиржонов 79', Мироншоҳ Эшпўлатов 80+1'

Бошланғич таркиб: Денис Журавлёв, Миржамол Анваров, Машҳурбек Абдисолиев, Абубакир Раҳимов, Адис Абдунабиев, Ислом Равшанов, Микромил Муродов, Муҳаммад Маматов, Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев, Асилбек Алиев, Лазиз Абдураимов.

Захирадагилар: Олим Шомуродов, Элсевар Олимов, Мироншоҳ Эшпўлатов, Аҳрорбек Равшанов, Амирхон Эркинов, Билол Алиев, Муҳаммадодилхон Орифхонов, Суҳроб Садиржонов, Рустам Алиев, Абдулборий Зоиджонов.

Қисқаси, бу ғалаба шунчаки 3-ўрин эмас — ёшларимизнинг характерини кўрсатган беллашув бўлди. Сўнгги дақиқалардаги икки гол эса: “ўйин тугамагунча ҳеч нарса ҳал бўлмайди” деган ҳақиқатни яна бир бор исботлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?