date

Коке «Брюгге»га қарши ўйинда мухлислар 200 фоиз бўлишини истади

Коке «Брюгге»га қарши ўйинда мухлислар 200 фоиз бўлишини истади

Мадриднинг «Атлетико» клуби ярим ҳимоячиси Коке Европа Чемпионлар лигасида Белгиянинг «Брюгге» жамоасига қарши баҳс олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Плей-офф босқичидаги жавоб учрашуви 24-февраль куни бўлиб ўтади. Ўйин француз ҳаками Клеман Тюрпен бошқарувида 22:45 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг илк учрашуви 3:3 ҳисобида якунланган.

Коке жамоа олдида вазифа аниқ эканини таъкидлади: ҳар бир тўп учун охиригача курашиш, зарбалар сонини кўпайтириш ва албатта гол уриш. Унинг айтишича, «Атлетико»га мухлислар 200 фоиз иштиёқ билан қўллаб-қувватлайдиган кечалар керак ва футболчилар ҳам шунга мос жавоб қайтариши лозим.

Аввалроқ ушбу тўқнашув ҳақида «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ҳамда «Брюгге» устози Иван Леко ҳам фикр билдирган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Коке «Брюгге»га қарши ўйинда мухлислар 200 фоиз бўлишини истади