Павлюченко Ҳиддинкни бошқа сайёрадан келгандек таърифлади

«Спартак» ва «Тоттенҳем»даги ўйинлари билан танилган собиқ ҳужумчи Роман Павлюченко Сергей Игнашевичнинг Россия терма жамоаси учун XXI асрдаги энг яхши мураббий ҳақидаги танловига муносабат билдирди. ЦСКАнинг собиқ ҳимоячиси рейтингда биринчи ўринга Станислав Черчесовни қўйган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Павлюченко ҳам бу фикрга қўшилди, бироқ Гус Ҳиддинкни алоҳида эътироф этди. Унинг айтишича, Ҳиддинк даражаси гўёки «бошқа сайёрадан», Черчесов эса ундан бироз пастроқ поғонада туради.
Голландиялик мутахассис Гус Ҳиддинк Россия терма жамоасини 2006–2010 йилларда бошқарган ва жамоани Европа чемпионатида бронза медалларигача олиб борган. Черчесов эса 2016–2021 йилларда терма жамоа бошқарувида ишлаган ҳамда Россияни жаҳон чемпионатида чорак финалга олиб чиққан.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!