date

Алан Ширер АПЛ ҳафтасининг жамоасини эълон қилди

Алан Ширер АПЛ ҳафтасининг жамоасини эълон қилди

"Ньюкасл" афсонаси Алан Ширер Англия Премьер-лигасининг ўтган туридаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоани маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Дарвозабон позициясига "Кристал Пэлас" вакили Дин Хендерсон киритилди. Ҳимоя учлиги эса Жеймс Жастин ("Лидс"), Ибраима Конате ("Ливерпул") ва Пьеро Инкапие ("Арсенал")дан иборат бўлди.

Ярим ҳимояда Антон Стах, Итан Ампаду ("Лидс"), Жеймс Милнер ("Брайтон"), Ник О'Райли ("Манчестер Сити") ҳамда Эберечи Эзе ("Арсенал") ўрин олди.

Ҳужум чизиғида эса Виктор Дёкереш ("Арсенал") ва Рауль Хименес ("Фулхэм") дуэт ҳосил қилди.

Ҳозирда АПЛ турнир жадвалида "Арсенал" 61 очко билан пешқадам. Энг яқин таъқибчи "Манчестер Сити"да 56 очко бор, шунингдек жамоа бир ўйин захирасига эга.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Алан Ширер АПЛ ҳафтасининг жамоасини эълон қилди