Кавани ҳуштакбозлик остида қолди, «Бока» келажаги ноаниқ

Уругвайлик Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин — бунинг сабаби футболчининг ўзи эмас, балки вазият уни шунга мажбур қилаётгандек. Унинг майдондаги ўйини мухлисларнинг кўнглини қолдирмоқда ва стадионда ҳуштаклар тобора кўпаймоқда. Сўнгги баҳсда ҳам «Матадор» алмаштирилаётган пайтда майдонни кучли ҳуштаклар остида тарк этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Айтиш жоиз, ўзгариш ҳам фойда бермади: «Бока» «Платенсе» дарвозасини ишғол қила олмади ва учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Аргентиналик ОАВ энди Каванининг шартномасини узайтириш масаласига жуда эҳтиёткор ёндашмоқда. Қолаверса, клуб парагвайлик Адам Барейрони таркибга қўшиб олди ва кўпчилик айнан у 39 ёшли тажрибали ҳужумчини асосий таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг