date

Отаменди «Реал»га қарши ўйинда дисквалификация олди

Отаменди «Реал»га қарши ўйинда дисквалификация олди

Чемпионлар лигасида «Реал» ва «Бенфика» 1/8 финал йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. Иккинчи бўлимда лиссабонликлар ҳимоячиси Николас Отаменди одатдагидек кескин ўйин услубини намойиш этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалига аргентиналик футболчи Винисиус Жуниорга қўпол тарзда бориб урилди, орадан кўп ўтмай эса Орельен Чуаменига ҳам қаттиқ тўхтатиб қўйди.

Ҳакам Отамендига сариқ карточка кўрсатди. У аллақачон огоҳлантиришлар бўйича хавфли чегара ёқинида тургани сабабли, навбатдаги УЕФА турнири ўйинини дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.

Ҳозирча ҳисоб 1:1. Икки ўйин натижасига кўра эса «Реал» устун — 2:1.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Отаменди «Реал»га қарши ўйинда дисквалификация олди