Аргентина чемпионати федерация атрофидаги солиқ можароси сабаб тўхтайди

Аргентина чемпионатида бир ҳафталик танаффус эълон қилинди: 9-тур учрашувлари кейинроқ ўтказилади. Бунга маҳаллий футбол федерацияси атрофида навбатдаги коррупция можароси сабаб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қизиқ жиҳати шундаки, 7 ва 8-тур ўйинлари режа бўйича бўлиб ўтади, танаффус эса айнан 9-тур тақвимига тўғри келади. Учрашувлар дастлаб 5–8 март кунлари ўтказилиши керак эди, бироқ 5 март куни AFA президенти Клаудио Тапиа трибунал олдида жавоб бериши кутилаётгани боис тақвим ўзгартирилди.
derbyderbyderby.it хабарига кўра, собиқ футболчилар ва ходимларга пенсия тўловлари билан боғлиқ схема орқали 19 миллиард песо миқдоридаги солиқлардан қочилгани айтилади. Евро ҳисобида ҳам бу сумма сезиларли — қарийб 12 миллионга тенг. Шунингдек, федерация пул ювиш жараёнларида ҳам иштирок этган бўлиши мумкинлиги бўйича шубҳалар бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!