date

РФС Россия ўйинлари мезбонлиги танловини изоҳлади

РФС Россия ўйинлари мезбонлиги танловини изоҳлади

Россия футбол иттифоқи (РФС) бош котиби Максим Митрофанов терма жамоанинг Никарагуа ва Мали билан учрашувлари нега мос равишда Краснодар ҳамда Санкт-Петербургда ўтказилишини тушунтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Митрофановнинг айтишича, стадионлар танланаётганда бир қанча омиллар, жумладан иқлим шароити ҳам инобатга олинган. Унинг таъкидлашича, мақсад — жамоани ҳам, учрашувларнинг ўзини ҳам имкони қадар қулай муҳитда ташкил этиш ва мухлисларга байрам кайфиятини улашиш.

Россия — Никарагуа ўйини 27 март куни Краснодарда бўлиб ўтади, Мали билан баҳс эса 31 март куни Санкт-Петербургда ўтказилади. Россияга рақиб бўладиган бу икки терма жамоа 2026 йил Шимолий Америкада ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига чиқа олмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » РФС Россия ўйинлари мезбонлиги танловини изоҳлади