date

Гальярдо кўз ёшлар билан хайрлашди: «Ривер»дан ҳеч ким абадий кетмайди

Гальярдо кўз ёшлар билан хайрлашди: «Ривер»дан ҳеч ким абадий кетмайди

Марсело Гальярдо мураббий сифатидаги сўнгги учрашувини «Банфилд»га қарши ўйинда ўтказди. Унда «Ривер» 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет учта мағлубиятдан иборат омадсиз сериясига нуқта қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қайд этилишича, айнан ўша муваффақиятсиз серия Гальярдонинг лавозимини сақлаб қолишига тўсиқ бўлди. Шунга қарамай, клуб унга чиройли тарзда хайрлашиш имконини берди ва мураббий бу лаҳзани жуда ҳиссиётли тарзда якунлади.

Ўйиндан кейинги нутқида Гальярдо кўз ёшларини яширмади: «Ҳаммага шунчаки раҳмат. Сизларнинг меҳрингизни сўз билан тўлиқ ифодалаш қийин. Мен абадий кетмаяпман. «Ривер»дан ҳеч ким абадий кетмайди. Бу сеҳрли маскан: кетсанг ҳам, барибир клуб билан бирга қоласан», деди у.

Эслатиб ўтамиз, Гальярдо 1990-йилларда «Ривер» сафида ҳам, Аргентина терма жамоасида ҳам тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гальярдо кўз ёшлар билан хайрлашди: «Ривер»дан ҳеч ким абадий кетмайди