Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат ниҳоятда кескин деди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасидаги кучли рақобат ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
"Шаҳарликлар" 1/8 финал босқичида яна Мадриднинг "Реал" жамоасига қарши майдонга тушади.
Испаниялик мутахассис матбуот анжуманида турнир қанчалик мураккаб эканини таъкидлади: "Чемпионлар лигаси жуда қийин. Исталган жамоани айтинг — ҳар бирининг ўз кучли томони бор. Бу мусобақада узоққа бормоқчи бўлсангиз, энг зўрларни ютишингиз керак. Акс ҳолда, бунга шунчаки лойиқ эмассиз", — деди Гвардиола.
Ўтган мавсум Европанинг энг нуфузли турнирида "Манчестер Сити" айнан "Реал" тўсиғидан ўта олмаганди — жамоа плей-оффнинг саралаш босқичидаёқ мусобақани тарк этган. Жорий кампанияда эса улар умумий босқичда тўқнаш келиб, бу сафар инглиз гранди 2:1 ҳисобида устун келганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!