date

«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчиларини ставка можароси кутмоқда

«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчиларини ставка можароси кутмоқда

Туркиянинг икки гранди — «Галатасарай» ва «Фенербахче» вакиллари ноқонуний ставкалар билан боғлиқ иш бўйича қамоқ жазоси хавфи остида қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гап «Галатасарай» футболчиси Метехан Балтаджи ҳамда «Фенербахче» сардори Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, Балтаджига 13 йилгача, Яндашга эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид қилмоқда.

Sabah хабарига кўра, Балтаджи камида икки бор «Галатасарай» ўйинларига пул тиккан. У учрашувларда асосий таркибда бўлмаган, бироқ қайдномадан жой олгани сабаб натижага билвосита таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлган.

Туркия қонунчилигига кўра, профессионал спортчи букмейкерга ўз мақомини олдиндан билдириши шарт эди. Бироқ футболчи буни бажармагани қайд этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчиларини ставка можароси кутмоқда