"Арсенал" ёзда қайси етакчи футболчиларини сотиши мумкин?

Лондоннинг "Арсенал" клуби ёзги трансферлар ойнасида жиддий ўзгаришларга тайёргарлик кўрмоқда. "The Telegraph" нашрининг хабар беришича, "канонирлар" Англия Премер лигасининг молиявий барқарорлик қоидаларига амал қилиш мақсадида таркибдаги айрим футболчиларни сотишга мажбур бўлиши мумкин. Бу қадам клуб бюджетини мувозанатда сақлаш учун муҳим аҳамият касб этади.
Энг кутилмаган ва мухлисларни саросимага солган хабар бу – жамоа сардори Мартин Эдегорнинг сотувга қўйилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлардир. Гарчи бу ҳали расмий тасдиғини топмаган бўлса-да, сардорнинг кетиши жамоа учун катта йўқотиш бўлиши аниқ. Шунингдек, клуб академияси тарбияланувчилари Итан Нванери ва Майлз Люис Скелли ҳам трансфер бозорида харидорлар нишонига айланиши эҳтимоли бор. Уларнинг сотилиши клуб ҳисоб-китобларида соф фойда сифатида қайд этилади.
Бундан ташқари, мутахассислар қанот ҳужумчиси Габриел Мартинелли ва ҳимоячи Бен Уайтнинг ҳам жамоани тарк этиш эҳтимолини юқори баҳолашмоқда. Ҳозирча "Арсенал" раҳбарияти якуний қарорга келмаган бўлса-да, клуб ичида бу масала қизғин муҳокама қилинмоқда. Ёзги трансферлар ойнаси "Арсенал" учун нафақат янги футболчиларни жалб қилиш, балки таркибни молиявий талабларга мослаштириш даври бўлиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!