date

Кварацхелия учун Англия Премер лигаси эшиклари очилмоқда

Кварацхелия учун Англия Премер лигаси эшиклари очилмоқда

Франциянинг "ПСЖ" клуби шарафини ҳимоя қилаётган иқтидорли вингер Хвича Кварацхелия фаолиятини Англия Премер лигасида давом эттириши мумкин. Хорижий матбуот хабарларига кўра, "Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти грузиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш бўйича жиддий қизиқиш билдирмоқда.

"Қизил иблислар" мураббийлар штаби Кварацхелия ҳамда Бруно Фернандеш тандеми жамоага чемпионлик учун курашишда катта ёрдам беришига ишонмоқда. Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи 2025 йилда "Наполи"дан "ПСЖ" сафига 80 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг Париж клуби билан тузган шартномаси 2029 йил 30 июнга қадар амал қилади.

Жорий мавсумда Хвича парижликлар сафида барча мусобақаларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол уришга ва 6 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди. "Трансфермаркт" портали иқтидорли вингернинг трансфер қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда. Агар трансфер амалга ошса, бу ёзги трансфер ойнасининг энг шов-шувли воқеаларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кварацхелия учун Англия Премер лигаси эшиклари очилмоқда