Гвардиола Ҳусанов ва бошқаларнинг дебют ўйинидан мамнун бўлди (видео)

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида бўлиб ўтган "Реал Мадрид"га қарши жамоанинг жавоб учрашувидан сўнг ёш футболчилар ҳақида ўз фикрларини баён этди.
"Ҳусанов учун бу Чемпионлар лигасида илк баҳс эди. Райан Шерки ҳам ушбу турнирда биринчи марта майдонга тушди. Антуан Семеньо ҳам "Бернабеу"да дебют қилди. Бундай ҳолатлар учун вақт талаб этилади. Бу ердаги дастлабки мавсумлар ҳам ҳар доим мукаммал ўтмаган. Масалан, "Монако"га қарши айнан шу босқичда мусобақадан чиққандик. Ҳозир жамоада кўп янги футболчилар бор, аммо мен кўплаб ижобий жиҳатларни аниқ кўрдим.
Ҳатто Мадриддаги дастлабки 15–20 дақиқа ва бу ердаги биринчи 15–20 дақиқа жамоанинг даражасини аниқ кўрсатди. Биз ўша пайтларда ҳам ўйин ичида эдик ва футболчиларимнинг ҳаракатлари мени қониқтирди", — деди Гвардиола.
Маълумот учун, "шаҳарликлар" нимчорак финалда икки ўйиннинг умумий натижасига кўра "Реал Мадрид"дан мағлуб бўлиб, турнирни тарк этишга мажбур бўлди. Мураббийнинг фикрича, ёш футболчиларнинг дебют ҳаракатлари ва турнирдаги тажриба уларнинг келажакдаги ривожланиши учун муҳим омил ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!