date

Антуан Гризманн «Орландо Сити» сафига расман қўшилди

Антуан Гризманн «Орландо Сити» сафига расман қўшилди

МЛСнинг "Орландо Сити" клуби Франция миллий жамоаси таркибида Жаҳон чемпионати-2018 ғолиби ва "Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Антуан Гризманннинг трансферини расман эълон қилди. Бу ҳақда клубнинг матбуот хизмати хабар берди.

«Антуаннинг «Орландо Сити»га қўшилиши нафақат клубимиз, балки штатимиз, мухлисларимиз ва бутун МЛС учун муҳим ва тарихий лаҳза», — деди клуб хўжайини ва бошқарув кенгаши раиси Марк Уилф интервьюсида.

Футболчи билан тузилган шартнома 2026 йил июл ойидан кучга кириб, асосий муддатга бир йиллик узайтириш имконияти билан 2027/2028-йилги мавсум охирига қадар амал қилади.

Мазкур трансфер клуб учун стратегик аҳамиятга эга бўлиб, жамоанинг ҳужум линиясида катта имкониятлар яратиши кутилмоқда. Шунингдек, Гризманннинг келиши МЛСнинг халқаро обрўсини ошириш ва АҚШда футболни янада оммалаштиришга хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Антуан Гризманн «Орландо Сити» сафига расман қўшилди