date

26-1: Ўзбекистон хоккейчилари жаҳон чемпионатида ғалаба билан бошлади

26-1: Ўзбекистон хоккейчилари жаҳон чемпионатида ғалаба билан бошлади

Гонконгда хоккей бўйича жаҳон чемпионатига старт берилди ва мусобақалар қизғин руҳда бошланди. 3-дивизион B гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1-тур доирасида Мўғулистон терма жамоасига қарши майдонга тушди.

Ушбу баҳсда ўзбекистонлик хоккейчилар тўлиқ устунлик намоён этиб, рақиб дарвозасини бир неча бор ишғол қилди ва учрашувни йирик ҳисобда — 26:1 натижаси билан ўз фойдасига ҳал қилди. Бу ғалаба жамоа учун мусобақада кучли старт бўлди.

Маълумот учун, 2-турда Ўзбекистон терма жамоаси Филиппинга қарши музга чиқади. Ушбу ўйин эртага, 14 апрель куни Тошкент вақти билан соат 10:00 да бошланиши режалаштирилган.

Гуруҳ босқичи жадвалига кўра, Ўзбекистон жамоаси яна Шимолий Корея, Люксембург ҳамда мезбон Гонконг терма жамоалари билан ҳам куч синашади. Мусобақа давомида ҳар бир учрашув ҳал қилувчи аҳамият касб этади ва гуруҳ тақдири айнан шу ўйинларда ҳал бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » 26-1: Ўзбекистон хоккейчилари жаҳон чемпионатида ғалаба билан бошлади