Энрике жавоб берди: ПСЖнинг кейинги рақиби «Реал»ми ёки «Бавария»?

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике UEFA Чемпионлар лигаси яримфиналидаги бўлажак рақиб ҳақида енгил ҳазил аралаш фикр билдирди.
Париж клуби чоракфиналда Ливерпул жамоасини умумий 4:0 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.
Энди ПСЖ жамоаси "Реал Мадрид" ва "Бавария" жуфтлиги ғолибини кутмоқда.
Журналистлардан бири ундан яримфиналда қайси рақибни исташи ҳақида сўраганда, Энрике аниқ танлов қилишдан қочди. Унинг айтишича, бундай “танлов” қилиш кўпинча тескари натижа беради.
Мураббий ҳазил аралаш тарзда: «Реал»ми ёки «Бавария»? Мен ҳар сафар қайсидир жамоани танласам, охири бошқаси чиқиб қолади», — деди.
У шу билан бирга ўйинни Парижда осойишта ҳолатда, совуқ ичимлик билан кузатишни режалаштираётганини ҳам айтди:
«Мен бу ўйинни Парижда яхши муздек пиво ичиб томоша қиламан», — деди Луис Энрике.
Маълумот учун, ПСЖ амалдаги UEFA Чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади ва тўпланган тажриба билан яна бир бор биринчи ўрин учун курашмоқчи.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!