Европа Лигасида яримфиналчилар аниқланди: драматик ўйинлар бўлди

Европанинг иккинчи даражали нуфузли клуб турнири — Европа Лигасида чорак финал жавоб баҳслари ўз якунига етди. Қизғин ва драматик учрашувлар орқали ярим финалга чиққан жамоалар номи маълум бўлди.
Англиянинг "Астон Вилла" жамоаси ўз майдонида Италиянинг "Болоня" клубини қабул қилиб, ишончли 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Уоткинс, Буэндия, Рожерс ва Конса томонидан киритилган голлар жамоага ярим финал йўлланмасини тақдим этди. Илк баҳсдаги 3:1 ҳисоб ҳам Эмери шогирдларига катта устунлик берган эди.
Астон Вилла – Болоня 3:0
Голлар: Уоткинс 16, Буэндия 26, Рожерс 39, Конса 89.
Биринчи: 3:1
Португалиянинг "Брага" жамоаси эса ҳақиқий сенсация яратиб, Андалусияда "Бетис"га қарши суперкамбэкни амалга оширди. Мезбонлар дастлаб икки голлик устунликка эга бўлганига қарамай, меҳмонлар кетма-кет 4 та гол уриб, ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди ва ярим финалга чиқди.
Бетис – Брага 2:4
Голлар: Антони 13, Эззалзоули 26 – Виктор 38, Витор 49, Ҳорта 53 пеналти, Горби 74.
Биринчи ўйин: 1:1
Англиянинг "Ноттингҳэм Форест" клуби эса ўз мухлислари қаршисида "Порту"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. Ягона голга Гиббс-Уайт муаллифлик қилди.
Ноттингҳэм Форест – Порту 1:0
Гол: Гиббс-Уайт 12
Биринчи ўйин: 1:1
Яна бир баҳсда Испаниянинг "Селта" клуби ўз майдонида Германиянинг "Фрайбург" жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Илк ўйиндаги 0:3 натижа ҳам немис клубига умумий ҳисобда устунлик берди.
Селта – Фрайбург 1:3
Голлар: Матанович 33, Сузуки 39, 50
Биринчи ўйин: 0:3
Шу тариқа, Европа Лигасида ярим финалчилар аниқланиб, турнир энди ҳал қилувчи босқичга кириб бормоқда. Олдинда эса янада қизиқарли ва кескин қарама-қаршиликлар кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!