Конференциялар лигасида яримфиналчилар аниқланди: сенсациялар кузатилди

Европа Конференциялар лигасининг чорак финал босқичи якунланиб, ярим финалга чиққан жамоалар аниқланди. Мусобақада «Кристал Пэлас», «Райо Валекано» ва «Шахтёр» клублари ўз устунликларини исботлаб, кейинги босқичга йўл олди. Франциянинг «Страсбург» жамоаси эса «Майнц» устидан камбэк қилиб, турнирнинг асосий сенсациясини яратди. Эндиликда ярим финал баҳслари мухлисларни кутмоқда.
Европанинг яна бир нуфузли турнири — Европа Конференциялар лигасида чорак финал босқичи якунига етди. Қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлган баҳслар орқали ярим финалга чиққан жамоалар номи маълум бўлди.
Италиянинг "Фиорентина" жамоаси ўз майдонида "Кристал Пэлас"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса-да, икки ўйин натижасига кўра инглизлар кейинги босқичга йўл олди. Илк учрашувдаги 3:0 ҳисоб “Пэлас”га ҳал қилувчи устунликни берган эди.
Фиорентина – Кристал Пэлас 2:1
Голлар: Гудмундссон 30 пеналти, Ндур 53 – Сарр 17
Биринчи ўйин: 0:3
Франциянинг "Страсбург" клуби эса ҳақиқий сенсация яратиб, Германиянинг "Майнц" жамоасини мусобақадан чиқариб юборди. Биринчи ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган французлар жавоб баҳсида рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та гол йўллаб, камбэкни амалга оширди.
Страсбург – Майнц 3:0
Голлар: Нанаси 26, Оуаттара 35, Энсисо, Эмега 74
Биринчи ўйин: 0:2
Грециянинг АЕК жамоаси "Райо Валекано" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганига қарамай, биринчи ўйиндаги 0:3 мағлубият сабаб мусобақани тарк этди. Испаниядаги баҳсда “Райо” йирик устунликка эга бўлганди.
АЕК – Райо Валекано 3:1
Голлар: Зини 13, 51, Марин 36 пеналти – Палазон 60
Биринчи ўйин: 0:3
Нидерландиянинг АЗ "Алкмар" ва Украинанинг "Шахтёр" клуби ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди. Биринчи ўйиндаги 3:0 ғалаба “Шахтёр”га ярим финал йўлланмасини тақдим этди.
АЗ – Шахтёр 2:2
Голлар: Янсен 73, Син 80 – Алиссон 58, Лука 83
Биринчи ўйин: 0:3
Шу тариқа, Конференциялар лигасидаги чорак финал босқичи сенсацион натижалар ва драматик бурилишларга бой тарзда якунига етди. Энди эса мухлисларни янада кескин ва қизиқарли ярим финал баҳслари кутмоқда.






























Изоҳлар 0
…