Мадонна Челси жамоасининг янги формасини намойиш этди

Дунёга машҳур хонанда Мадонна Челси клубининг ҳали расман тақдим этилмаган 2026/27-йилги мавсум учун мўлжалланган Нике либосида кўриниш берди. Поп-мусиқа юлдузи британиялик контент-мейкер Гйmsкин билан бирга тушган видеода янги дизайндаги кўк рангли футболкани кийиб олган. Бу ҳолат мухлислар орасида Лондон клубининг келгуси мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлиши ҳақидаги муҳокамаларни янада қизитиб юборди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Қизиғи шундаки, ушбу дизайн бир неча ҳафта олдин таниқли гольфчи ва Челси мухлиси Жустин Росе томонидан ПГА чемпионатида ҳам намойиш этилган эди. Мадонна ва Росе кийган либослар бир-бирига айнан ўхшаш бўлиб, бу дизайннинг ҳақиқийлигини билвосита тасдиқламоқда. Видеода хонанда ўзининг Лондондаги уйида рақсга тушаётганини кўриш мумкин.
Янги форма дизайни Челси жамоасининг сўнгги йиллардаги либосларидан сезиларли даражада фарқ қилади. Унда анъанавий ёқа ва сариқ рангли чизиқлар мавжуд. Энг эътиборли жиҳати шундаки, клуб логотипи 2005-йилдан бери қўлланиб келаётган доира шаклидаги ҳошиясиз тасвирланган. Шунингдек, ҳар икки машҳур шахс кийган футболкаларда ҳозирча титул ҳомийнинг логотипи кўринмайди.
Челси ва Нике ўртасидаги 2016-йилда имзоланган 15 йиллик шартнома 900 миллион фунт стерлингга баҳоланган. Ҳозирча клуб маъмурияти янги форма борасида расмий баёнот бермади, бироқ Мадонна ва Жустин Росе каби юлдузларнинг ушбу либосда намоён бўлиши маркетинг нуқтаи назаридан катта қизиқиш уйғотди. Расмий тақдимот яқин ҳафталар ичида ўтказилиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!