Барселона ва Бирмингем Сити ўртасида кутилмаган ўртоқлик учрашуви

Барселона клуби 2026-27-йилги мавсумолди тайёргарлик режасини тасдиқлади. Ҳанси Флиcк бошчилигидаги жамоа июль ойи охирида Англиянинг Ст Георгеъс Парк базасида икки ҳафталик йиғин ўтказади. Ушбу йиғин доирасида каталонияликлар NFL афсонаси Том Брадй акциядорлари қаторида бўлган Бирмингем Сити жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ҳанси Флиcк учун бу йиғин жамоанинг тактик тайёргарлигини кучайтириш ва янги мавсум олдидан таркибни шакллантириш учун муҳим аҳамият касб этади. Бирмингем Сити билан ўйин қулай логистика ва Том Брадй иштироки туфайли катта тижорий қизиқиш уйғотиши кутилмоқда.
Англиядаги йиғиндан сўнг, Барселона Африкага йўл олади. Жамоа Кениянинг Найроби шаҳрида Ливерпулга қарши нуфузли ўртоқлик учрашувини ўтказади, шунингдек, август ойи ўрталарида Марокашда яна бир баҳс режалаштирилган. Ушбу сафарлар клуб ғазнасига қарийб 10 миллион евро даромад келтириши кутилмоқда.
Клуб раҳбарияти ушбу ўйинлар орқали нафақат молиявий барқарорликни таъминлаш, балки жаҳон чемпионатидан қайтадиган асосий юлдузларни жамоавий ўйинга мослаштиришни мақсад қилган. Барселона янги мавсум стартига қадар барча футболчиларни оптимал спорт формасига олиб чиқишни режалаштирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!