date

Хосе Моуриньо Реал Мадридга қайтиши мумкинлигини инкор этмади

Хосе Моуриньо Реал Мадридга қайтиши мумкинлигини инкор этмади

Бенфика бош мураббийи Хосе Моуриньо Реал Мадрид президенти Флорентино Перез билан клубга қайтиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги хабарларни кескин рад этди. Ҳозирда Мадрид клуби Альваро Арбелоа ўрнига янги мураббий излаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган бўлса-да, португалиялик мутахассис диққатини тўлиқ Бенфика ишларига қаратганини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Арбелоа январ ойида Хаби Алонсо ўрнини эгаллаган бўлса-да, жамоа ўйинида ижобий ўзгаришлар қила олмади. Реал Мадрид Чемпионлар лигасидан Бавария томонидан чиқариб юборилди ва Ла Лигада Барселона дан 11 очко ортда қолиб, кетма-кет иккинчи мавсумни совринсиз якунлаш арафасида турибди.

Моуриньо матбуот анжуманида Перезга 10 та талаб қўйгани ҳақидаги гап-сўзларни асоссиз деб атади. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча ҳеч қандай музокаралар бўлмаган ва у мавсум якунига қадар фақат Бенфика манфаатларини ўйламоқда.

Шу билан бирга, тажрибали мураббий ёзги трансфер ойнасида эшикларни бутунлай ёпиб қўймади. У футбол оламида клублар ўзлари қизиққан мутахассислар билан боғланишини таъкидлаб, чемпионат тугаганидан кейин бир ҳафталик муддатда исталган таклифни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Ҳозирда Реал Мадрид барча эътиборини Барселона га қарши бўлажак Эл-Класико баҳсига қаратган. Агар Мадрид клуби ушбу учрашувда мағлуб бўлса, рақиблари муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштиради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хосе Моуриньо Реал Мадридга қайтиши мумкинлигини инкор этмади