Комо тарихда илк бор еврокубоклар йўлланмасини қўлга киритди

1 дақиқа ўқиш211
Комо тарихда илк бор еврокубоклар йўлланмасини қўлга киритди

Сеск Фабрегас бошқарувидаги Комо клуби ўз тарихида илк бор еврокубоклар йўлланмасини нақд қилди. Ҳеллас Верона устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалаба жамоага А Серия турнир жадвалида кучли олтиликдан жой олиш имконини берди. Ушбу тарихий натижа клуб А Серияга чиққанига роппа-роса икки йил тўлган кунда қайд этилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Учрашувнинг 71-дақиқасида Анастасиос Доувикас томонидан киритилган гол жамоага муҳим ғалабани тақдим этди. Айни дамда 65 очко билан 6-ўринда бораётган Комо, еттинчи ўриндаги Аталантадан 10 очкога илгарилаб кетди. Бу натижа жамоанинг келаси мавсумда Европа майдонларида тўп суришини кафолатлайди.

Фабрегас ўйиндан сўнг берган интервюсида жамоанинг ўсишидан фахрланишини таъкидлади. 39 ёшли мутахассис икки йил ичида А Серияга чиқиш ва еврокубокларга йўлланма олишдек улкан натижага эришганликларини қайд этди. Унинг муваффақиятли фаолияти эса Англия матбуотида унинг собиқ клуби Челси билан боғлиқ миш-мишларни кучайтирмоқда.

Гарчи Челси билан боғлиқ хабарлар кўпайиб бораётган бўлса-да, испаниялик мураббий ҳозирча Комо лойиҳасига тўлиқ эътибор қаратган. У жамоада ўзининг ҳужумкор ва тўпга эгалик қилишга асосланган фалсафасини муваффақиятли жорий этмоқда. Олдинда қолган турлар давомида Комо Европа лигаси ёки Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун Рома, Ювентус ва Милан каби рақиблари билан курашни давом эттиради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?