date

Жамес Родригуез фаолиятини якунлаш ниятида эмас

James Rodriguez faoliyatini yakunlash niyatida emas

Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жамес Родригуез яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионатидан сўнг фаолиятини якунлаши ҳақидаги хабарларни рад этди. MLS вакили Миннесота Унитед сафида қисқа муддатли шартнома асосида тўп сураётган 34 ёшли футболчи ҳали бир неча йил юқори савияда ўйнашга қодирлигини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Аустин ФК жамоасига қарши кечган ва 2:2 ҳисобида якунланган баҳсдан сўнг Apple TV мухбирларига интервю берган Родригуез бу миш-мишларни асоссиз деб атади. Унинг сўзларига кўра, бундай ёлғон хабарлар фақатгина шов-шув кўтариш ва ижтимоий тармоқларда лайк йиғиш мақсадида тарқатилмоқда.

"Қачон фаолиятимни якунлашимни фақат ўзим биламан ва бу ҳақда олдиндан хабар бераман. Ҳозирча эса ўз олдимда яна бир неча йиллик фаолиятни кўряпман. Ўз танамга яхши қараяпман ва машғулотларда бор кучим билан ишлаяпман", — деди тажрибали ярим ҳимоячи.

Миннесота Унитед билан шартномаси якунланаётган футболчи эндиликда бор эътиборини Колумбия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнига қаратади. Унинг сўнгги учрашуви чоршанба куни Колорадо Рапидс жамоасига қарши бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жамес Родригуез фаолиятини якунлаш ниятида эмас