Джейми Каррагер Муҳаммад Салахни Криштиану Роналдуга қиёслади

1 дақиқа ўқиш313
Джейми Каррагер Муҳаммад Салахни Криштиану Роналдуга қиёслади

Ливерпул афсонаси Джейми Каррагер Муҳаммад Салахнинг жамоа бош мураббийи Арне Слотга нисбатан билдирган танқидий фикрларидан сўнг кескин муносабат билдирди. Салахнинг Астон Вилладан учралган мағлубиятдан кейинги ижтимоий тармоқлардаги чиқиши клуб ичидаги вазиятни янада таранглаштириб юборди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Каррагер Sky Sports эфирида Салахнинг хатти-ҳаракатларини Криштиану Роналдунинг Манчестер Юнайтеддан кетишидан олдинги шов-шувли баёнотларига ўхшатди. Собиқ ҳимоячи мисрлик ҳужумчини ўз манфаатларини жамоа манфаатидан устун қўйишда айблаб, уни "эгоист" деб атади.

Салах ўз постида Ливерпулни яна қўрқув уйғотадиган ҳужумкор жамоага айлантириш кераклигини таъкидлаган эди. Бироқ, экспертлар буни Арне Слотнинг тактик услубига қарши очиқ исён сифатида баҳолашди. Стивен Джеррард ҳам жамоа ичида бўлиниш юзага келганини таъкидлаб, вазиятдан хавотирда эканини яширмади.

Гари Невилле эса Салахнинг бу қилиғини жамоа ва мураббийга нисбатан ҳурматсизлик деб атади. Унинг фикрича, дунёнинг ҳеч бир топ-клуби ўз мураббийини омма олдида бундай камситилишига йўл қўймайди ва бу ҳолат Ливерпулнинг Чемпионлар лигасига чиқиш йўлидаги мақсадларига жиддий зарар етказиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?