Джошуа Киммич Бавария билан хайрлашишига бир баҳя қолганини тан олди

1 дақиқа ўқиш208
Джошуа Киммич Бавария билан хайрлашишига бир баҳя қолганини тан олди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Германиялик ярим ҳимоячи Джошуа Киммич Бавария клубидаги ноаниқликлар даврида жамоани тарк этишга жуда яқин келганини очиқ тан олди.
  • Мюнхен клуби раҳбарияти уни сотишга тайёрлигини билдирганидан сўнг, футболчи PSJ томонидан берилган молиявий жиҳатдан жуда юқори таклифни жиддий кўриб чиққан эди.
  • Ҳатто Париж клубининг вакиллари Киммичнинг уйига шахсан ташриф буюриб, музокаралар олиб борган ва оиласи учун барча шароитларни тайёрлаган.

Бавария ярим ҳимоячиси Джошуа Киммич Мюнхен клубидаги ноаниқликлар даврида жамоани тарк этишга жуда яқин келгани ҳақида очиқ гапирди. Германиялик футболчи ЗДФ телеканали томонидан суратга олинган "Каптаин Киммич" ҳужжатли фильмида клуб раҳбарияти уни сотишга тайёрлигини билдирганидан сўнг, PSJ томонидан берилган жозибадор таклифни жиддий кўриб чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Шартномаси якунланишига бир йил қолганида Бавария кузатув кенгаши билан юзага келган келишмовчиликлар сабабли Киммичнинг келажаги сўроқ остида қолган эди. Sport директори Max Эберл футболчи билан суҳбатда: "Агар кетишни истасанг, биз сени сотишга тайёрмиз, бу имконият мавжуд", деб айтган. Бу сўзлар кўп йиллик фаолиятидан сўнг футболчининг клубга бўлган муносабатини ўзгартириб юборган.

Вазиятдан фойдаланган Пари Сен-Жермен раҳбарияти, хусусан Луис Энрике ва Луис Кампос, футболчини ўз лойиҳасига жалб қилиш учун бор имкониятини ишга солган. Луис Кампос ҳатто Киммичнинг уйига шахсан ташриф буюриб, музокаралар олиб борган. Футболчининг сўзларига кўра, парижликлар унга оиласи ва тўрт фарзанди учун барча шароитларни, жумладан мактаб ва яшаш жойларини ҳам тайёрлаб қўйишган.

Киммич PSJ таклиф қилган молиявий шартларни "ақлдан оздирадиган даражада юқори" деб таърифлади. "Молиявий томони жуда, жуда телба даражада эди. Аммо мен буни асосий қарор қилувчи омил бўлишини истамадим", — дея таъкидлади 31 ёшли ярим ҳимоячи. Ўша пайтда у ўзининг Мюнхенда қолиш имкониятини бор-йўғи 5 фоизга баҳолаган эди.

Шунга қарамай, якунда Max Эберл ва Чристопҳ Фреунд билан ўтказилган янги музокаралар ижобий якунланди. Джошуа Киммич 2025-йилнинг март ойида Бавария билан амалдаги шартномасини 2029-йилга қадар узайтиришга қарор қилди ва Германия рекордчиси сафида қолишни танлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?